Эшитиш воситаларини тозалаш масаласи эстетик жиҳатдан ташқари, овоз сифати ва баландлиги каби муҳим омилларни ҳам ўз ичига олади. Вақт ўтиши билан чанг ва қулоқ кири динамика йўлини тўсиб қўяди, бу уларнинг сифатли ишлашига таъсир қилади.
iPhone наушникларини тозалаш учун:
- юмшоқ, туксиз мато (микрофибер, микроспан);
- пахта таёқчалари;
- пахта дисклари;
- изопропил спирт;
- водород пероксид;
- юмшоқ чўтка;
- дезинфекцияловчи салфеткалар;
- сув солинган кичик идиш;
- идиш ювадиган суюқлик ёки суюқ совун керак бўлади.
- Тозалашда игна, сим, қисқич каби ўткир металл буюмлардан фойдаланманг.
- Сиртларни тозалаш учун ҳар қандай абразив материаллардан фойдаланманг.
- Наушникларни оқар сувда ювманг.
- Наушникларни тўлиқ қуримагунча ишлатманг.
- Эритувчи моддалар, тирноқ тозалаш воситалари, ацетон ёки бошқа кучли кимёвий суюқлик ёки эритмаларни ишлатманг.
AirPods’ни тозалашдан олдин матони сув билан намлаб, яхшилаб сиқиб олинг. Ичига сув кирмаслиги учун минигарнитураларнинг ифлос жойларини асталик билан артинг.
AirPods динамикаси ва микрофон тўрини тозалаш учун қуруқ пахтали чўпдан, четларини тозалаш учун эса ёғоч тиш ковлагичдан фойдаланинг. Асосийси, тўр ичига кириб кетмаслиги учун жуда қаттиқ босманг.
Вақт ўтгани сайин наушник идиши ҳам ифлосланади. Пластик кейснинг четларини тозалаш учун тиш ковлагичдан фойдаланинг, наушник турадиган қисмини эса пахтали чўпда эҳтиёткорлик билан тозаланг. Энг охирида кейс юзасини спирт шимдирилган мато ёки антибактериал салфетка билан артинг.
Агар кейснинг Lightning қисми кирланган бўлса, уни кичикроқ чўтка билан тозаланг.
iPhone наушникларини қулоқ олтингугуртидан қандай тозалаш мумкин?
Қулоқ олтингугурти — бу эшитиш найчасини намлайдиган ва уни бактерия ва замбуруғлардан ҳимоя қиладиган суюқликдир. Бир киши ойига 20 миллиграммгача қулоқ олтингугуртини ишлаб чиқариши мумкин, шу боис куннинг кўп қисмини наушникда ўтказадиганлар учун мослама тўрпардасида тиқилиб қолган қулоқ олтингугурти овоз ва эшитишнинг асосий муаммоси ҳисобланади.
Олтингугуртни тозалаш учун пахта диски, пахтали чўп ва водород пероксид керак бўлади.
Бунинг учун:- Пахта дискини водород пероксидда намланг ва уни текис юзага қўйинг.
- Наушник тўрпардасини нам пахта дискига қаратиб қўйинг, ичидаги кирлар эриши учун 10-15 дақиқа кутинг.
- Оқиб тушган олтингугуртни пахтали чўп билан асталик билан артиб олинг.
AirPods Max қулоқ пардаларини қандай тозалаш керак?AirPods Max’нинг қулоқчинлари ва тасмасини тозалаш учун сув солинган идишга бир неча миллилитр идиш ювиш воситаси ёки суюқ совун қуйинг ва эритмани аралаштиринг.
Наушник қулоқчаларидаги тўрни ечиб олинг. Туксиз матони аралашмага ботириб, яхшилаб сиқиб олинг ва қулоқ пардаларини артинг. Кейин матони оддий сув билан намланг, яхшилаб сиқиб, совунли эритмани артиб ташланг. Жараён сўнгида қуруқ мато билан артиб олинг ва уларни жойига ўрнатинг.
EarPods’ларни қандай тозалаш керак?
Симли EarPods’ни тозалаш учун спирт билан намланган мато ёки дезинфекцияловчи салфетка ёрдамида симни икки бармоқ билан ушлаб, нам мато билан артинг. EarPods наушникларини тозалаш кўрсатмалари биринчи ва иккинчи авлод AirPods’лари билан бир хил.
20 йилдан буён Apple наушниклари ўз машҳурлигини йўқотмай келмоқда. EarBuds’нинг биринчи тақдимотидан бери қулоқчинлар дизайни, имкониятлари ва овоз сифати бўйича турли ўзгаришларга учради.
Аммо фақат битта нарса ўзгаришсиз қолди — бу қурилмалар ҳали ҳам вақти-вақти билан тозалашга муҳтож эканлиги. Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир мусиқа ихлосманди аксессуарларга зарар етказмаслик учун наушникларни қандай тозалашни ва ушбу жараённи тўғри бажаришни билиши лозим.
Мавзуга доир:
- Уйни саришта тутиш учун болаларга ўргатиш керак бўлган тавсиялар
- Совун ёрдам бериши мумкин бўлган 20 вазият
- Ҳар қандай вазиятда ҳамма учун қўл келадиган 9 та лайфхак
- Ҳар бир аёлнинг машинасида бўлиши керак бўлган буюмлар
- Кола, отвёртка, сода: автомобиль эгаларининг корига ярайдиган фойдали тавсиялар
Изоҳ (0)