Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 4 май куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масала кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, мажлисда депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари, «Адолат» СДП фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбарлари лавозимига номзодларни кўриб чиқди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимова номзоди «Адолат» СДП фракцияси раҳбари лавозимига, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоров номзоди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари лавозимига кўпчиликнинг овози билан сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерига рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосар лавозими таъсис этилиб, ушбу лавозимга депутат Одилжон Тожиев сайланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар