Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 33-турида «Милан» 26 апрель, душанба куни «Лацио» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашув кутилмаганда меҳмон Милан клубининг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Хоакин Корреанинг 2 ва 51-дақиқадаги дубли ва Чиро Иммобиленинг 87-дақиқадаги голи «Лацио»нинг ғалабасини таъминлади.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳисобида 66 очко бўлган «Милан» 5-ўринга тушиб кетди. Иккита кам ўйин ўтказган «Лацио» 61 очко билан 6-поғонадан жой олган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Наполи» «Торино» (Туринда) майдонида меҳмон бўлиб, Тьемуэ Бакайоко ва Виктор Осимҳеннинг голлари эвазига ғалабани тантана қилди. Мазкур ғалабадан кейин жамоанинг очколари 66 тага етган, неаполликлар мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

А Серия

33-тур баҳслари

26 апрель, душанба

«Лацио» – «Милан» 3:0

Голлар: 1:0 – 2 Корреа, 2:0 – 51 Корреа, 3:0 – 87 Иммобиле.

«Лацио»: Рейна, Лассари, Ачерби, Раду, Марушич, Лулич (Фарес, 68), Лейва (Каталди, 88), Милинкович-Савич, Луис Альберто (Акпа-Акпро, 88), Корреа (Перейра, 76), Иммобиле (Мурики, 88).

«Милан»: Доннарумма, Кьер (Романьоли, 74), Тео, Томори, Калабрия (Диогу Далот, 69), Беннасер (Тонали, 70), Салемакерс (Браим Диас, 63), Кессиэ, Чалхонўғлу, Ребич, Манжукич (Рафаэл Леау, 63).

Огоҳлантиришлар: Ачерби (19), Милинкович-Савич (57).

«Торино» – «Наполи» 0:2

Голлар: 0:1 – 11 Бакаёко, 0:2 – 13 Осимҳен.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди