Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 32-турида «Барселона» 25 апрель, якшанба куни «Вильярреал» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Фото: Twitter / «Дарё»

Учрашувнинг 26-дақиқасида Самюэль Чуквуэзе майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Антуан Гризманн мувозанатни тиклаган бўлса, 35-дақиқада франциялик футболчи дублни нишонлаган ҳолда ҳисобни каталонлар томонига оғдирди.

66-дақиқада Ману Тригерос Лео Мессига нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» очколарини 71 тага етказиб олди ва битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда «Реал»га етиб олди. Фақат «Атлетико» (73) каталонлардан олдинда бормоқда.

Ла Лига

32-тур баҳслари

25 апрель, якшанба

«Вильярреал» — «Барселона» 1:2

Голлар: 1:0 – 26 Чуквуэзе, 1:1 – 28 Гризманн, 1:2 – 35 Гризманн.

«Вильярреал»: Асенхо, Альбиоль (Марио Гаспар, 89), Альберто Морено (Эступиньян, 60), Фойт, Пау Торрес, Капу (Мойсес Гомес, 76), Парехо, Чуквуэзе (Пино, 89), Тригерос, Пако Алькасер (Коклен, 60), Херар Морено.

«Барселона»: тер Штеген, Альба, Лангле, Мингеса, Дест (Серхи Роберто, 46), де Йонг, Бускетс (Араухо, 88), Педри (Мориба, 64), Пике, Месси, Гризманн (Дембеле, 80).

Огоҳлантиришлар: Гризманн (50), Альбиоль (66), Пау Торрес (74), Бускетс (82).

Четлатиш: Тригерос (65).

«Уэска» — «Хетафе» 0:2

Голлар: 0:1 – 20 Унал, 0:2 – 52 Унал.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...