Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Руби ва Гарольд 1950 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйида сураткаш бўлмаганлиги туфайли, Гарольд буни кеч бўлса-да амалга оширишни истади ва тўйининг 65 йиллиги шарафига фотосессия ўтказишга қарор қилди. Уларнинг самимий туйғулари акс этган суратларга кўз ёшисиз қарашнинг иложи йўқ.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Гарольд ва Руби бутун ҳаётини фермада ўтказди, улар чорва боқади. Шунингдек, Гарольд боғдорчиликни яхши кўради ва ортиқча маҳсулотларни бошпанаси йўқ инсонларга тарқатади.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Жуфтликнинг 5 фарзанди, 7 набираси, 14 чевараси ва яқиндагина туғилган биринчи эвараси ҳам бор.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Суратга тушиш учун Гарольд тўй маросимидаги бўйинбоғини тақди. Буни кўрган Руби кўз ёшларини тия олмади, унинг фикрича, ўтган йиллар мобайнида Гарольд деярли ўзгармаган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Сураткаш Рубидан йиллар давомида нима уни бахтли қилганини сўради. Руби бунга «Гарольднинг ҳамиша ёнимда эканлиги», дея жавоб қайтарди.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

«65 йил давомида ўтган ҳар бир он бизни тобора яқинлаштирди, — дейди Гарольд, — Шунингдек, бизда ўзгармас анъаналар мавжуд: мен Рубини бўсалар билан уйғотаман ва унга қаҳва тайёрлайман».

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

«Мен ҳеч қачон ишламаганман, — дейди Руби, — Агар сиз севимли одамингизга ёрдам бераётган бўлсангиз, қандай қилиб ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш ва боғдорчиликни иш деб аташ мумкин».

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

«Биз абадий муҳаббат бор ёки йўқ эканлиги ҳақида ҳеч қачон ўйламаганмиз. Биз шунчаки муҳаббат билан яшаймиз».

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

«Бизнинг яна қанча умримиз қолганини билмаймиз, лекин шуниси аниқки, ҳаётда жуда омадлимиз».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)