«Манчестер Сити» Европа Суперлигасидан чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида баёнот берилди.

Фото: Twitter

«Манчестер Сити» футбол клуби Европа Суперлигасини яратиш режаларини ишлаб чиқадиган гуруҳдан чиқиш тартиб-таомилларини расман бошлаганлигини тасдиқлайди.

«Манчестер Сити» баёноти

Қайд этиш жоиз, «шаҳарликлар» Европа Суперлигасини яратиш ғоясини илгари сурган олти инглиз клубининг бири эди. Шунингдек, тез орада «Челси»нинг ҳам мусобақани тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни Европанинг 12 та клуби янги мусобақа — Европа Суперлигаси ташкил этилганини эълон қилди. Кейинчалик УЕФА президенти ушбу мусобақада иштирок этган барча Европа ва халқаро майдондаги ўйинлардан четлатилиши ҳақида айтганди.