Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистоннинг Модаса шаҳрида истиқомат қилувчи Ниланши Патель ўзининг рекорд ўрнатган узун сочларини қирқиб ташлади. 2018 йилда 16 ёшли қизнинг сочи 170,5 сантиметрни ташкил этганди. 2020 йилнинг ёзида эса сочларининг узунлиги 2 метрга етган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Instagram / @Nilanshipatel_rapunzel

Фото: Instagram / @Nilanshipatel_rapunzel

Ниланши олти ёшлигида сартарош унинг сочини нотўғри қирқиб қўйгани сабаб шундан буён сочини кестирмаган. Бундан ташқари, у ўзининг сочини омад тумори деб ҳисоблаган.

Қиз ўсмирлигида уч маротаба дунёдаги энг узун соч соҳибаси сифатида рекорд ўрнатган.

«Сочларим менга кўп нарса берди. Сочларим сабаб ‘ҳақиқий Рапунцель’ каби машҳурман. Энди эса ўзгариш вақти келди, бунинг устига уларни парвариш қилиш жуда қийин», — дейди қиз.

Фото: Instagram / @Nilanshipatel_rapunzel

Фото: Instagram / @Nilanshipatel_rapunzel

Патель узоқ вақт сочини нима қилишни ўйлаган. У сочларини аукционга қўйишни, хайрия қилиш ёки музей экспонатига айлантиришни истаган. Бироқ онасининг «бу каби сочлар инсонларни илҳомлантириши керак» деган маслаҳатига кўра, уларни Гиннеснинг рекордлар китобидаги экспонатлар намойиш этиладиган Ripley’s Believe it or Not! кўргазмасига жўнатишга қарор қилган.

Фото: Instagram / @Nilanshipatel_rapunzel

Фото: Instagram / @Nilanshipatel_rapunzel

Сочи қирқилганидан сўнг қиз ўзининг янги қиёфасидан жуда хурсанд бўлган. Қизнинг қирқилган сочлари оғирлиги 266 граммни ташкил этган.

Аввалроқ америкалик аёл дунёдаги энг узун тирноқларини сотишга қарор қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар