Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Миср пойтахти Қоҳира шимолидаги Қалюбия вилоятида йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатда 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Темир йўл маъмурияти баёнотига кўра, Қалюбия вилоятининг Бенха шаҳрида поезднинг тўртта вагони рельсдан чиқиб кетган. Хабарда айтилишича, поезд йўналиши Миср пойтахтидан Нил делтасидаги Мансур шаҳрига бўлган. Ижтимоий тармоқларда ағдарилган вагонлар ва темир йўл бўйлаб қочаётган йўловчиларнинг фото ва видеороликлар тарқалган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганлардан ташқари камида 98 киши жароҳат олгани, уларнинг аксарияти суяк синиши, тери шикастланиши билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган. Бенха университети касалхонасида одамлар темир йўл ҳалокати қурбонларига қон топшириш учун навбатда турган.

Миср транспорт вазири Камол ал-Вазир воқеа жойига жўнаб кетган. Темир йўллар бошқармаси бошлиғи Ашраф Асланнинг сўзларига кўра, ҳодиса сабабига ойдинлик киритиш учун фавқулодда техник комиссия тузилган.

Ahram Daily давлат газетасининг хабар беришича, маъмурлар авиаҳалокат бўйича тергов олдидан камида 10 нафар темир йўл ходимларини, шу жумладан поезд ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчисини ҳибсга олган.

26 март куни Миср жанубидаги Сохаг ҳудудида иккита йўловчи поездининг ўзаро тўқнашиши оқибатида камида 32 нафар одам ҳалок бўлиб, яна 91 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган эди.  Поездларнинг у қадар катта тезликда ҳаракатланмагани бири бошқасининг ортидан юргани маълум қилинган. Тўқнашувдан кейин иккита вагонга жиддий талафот етган, уларнинг бири ағдарилиб қолган.

 Мисрдаги энг катта темир йўл фалокати 2002 йилда содир бўлган эди, Ўшанда Қоҳирадан жанубга қараб кетаётган поезд ҳалокати оқибатида 373 киши ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар