Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2021 йилнинг биринчи чорагида 12-минг нафар «ёшлар дафтари»га кирганларга 255 миллиард сўм кредит ажратилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Бир нарсани тушунинглар, ёшлар муаммоларини фақатгина Ёшлар агентлиги ёки Ёшлар иттифоқининг ўзи ҳал қилади, деб ўйласак, хато бўлади. Ҳали олдимизда бу борада ўз ечимини кутаётган кўплаб вазифалар турибди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад олиши учун шароит яратиб бериш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Яна бир бор такрорлайман, бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз — бу тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнес. Айтиш жоизки, биринчи чоракда 12 минг нафар ‘ёшлар дафтари’га кирганларга 255 миллиард сўм кредит ажратилди.

Лекин улар мустақил равишда тадбиркор бўлиб, оёққа тура оладими, деган савол ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва соҳага масъулларни ҳар куни ўйлантириши керак. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида Жондор туманида 813 нафар ёшга кредит ажратилган (республика бўйича ўртача 158 нафар)», – деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан аввал Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олгани, ССП раисини «1+1» дастури орқали 1 млн йигит-қизни қамраб олмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантиргани ҳамда 2021 йилнинг биринчи чорагида 33 минг нафар ёшга тадбиркорлик фаолияти учун 800 миллиард сўм кредит ажратилганини маълум қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади