Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.

Фото: Қашқадарё экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан 12 апрель куни Қарши шаҳар, «Хонтепа» МФЙ Лойиҳачилар кўчасидаги эски озиқ-овқат омбори ҳудудида ҳар хил турдаги кўп йиллик дарахтлар қурилиш объекти қуриш учун таг қисмидан кесиб кетилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадда ўрганилганда, бу кесишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси бўлган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти талабларига зид равишда қилингани маълум бўлган.

Вилоят Экология бошқармаси ижобий хулосаси олинмасдан Қарши шаҳар ҳокимлиги 2021 йил 25 январдаги 05/01-25-сонли дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаси асосида жами 47 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги, хусусан, 26 туп виргин арчаси, 8 туп шумтол, 2 туп оддий ўрик, 3 туп чинор, 1 туп қароли, 6 туп оқ тут дарахтлари таг қисмидан, 1 туп қайрағоч дарахти эса илдизи билан қўпориб ташланган.

Фото: Қашқадарё экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

«Энг ачинарлиси, бу дарахтлар республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишига жорий этилган мараторий амал қилиб турилган бир пайтда кесилган», — дейилади вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабарида.

Қайд этилишича, ноқонуний кесиб кетилган дарахтлар учун ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Табиатга, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 253 миллион 575 минг сўм деб белгиланиб, ҳужжатлар тегишли органларга тақдим қилинмоқда.

Аввалроқ Қаршидаги истироҳат боғида дарахтларни кесган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари огоҳлантиришга қарамай, яна дарахт кесгани аниқлангани, Қарши туманида 71 та мевали дарахт ўзбошимчалик билан қўпориб ташланиши оқибатида табиатга салкам 28 миллион сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 3 февралдаги фармони билан Ўзбекистонда дарахт ва буталарни кесишга ўрнатилган мораторий муддати 2021 йил охиригача узайтирилган. Шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори икки бараварга оширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди