Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 30-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 3 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» сафарда «Лестер»га қарши баҳс олиб борди. Иккинчи бўлимда Бенжамен Менди ва Габриэль Жезус томонидан киритилган тўплар «шаҳарликлар»га ғалаба келтирди.
Пеп Гвардиола шогирдлари ушбу ғалабадан кейин 74 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади ва иккита захира ўйинига эга «Манчестер Юнайтед»ни 17 очкога ортда қолдирмоқда. «Лестер» эса (56) 3-поғонадан жой олган.
Яна бир учрашув «Арсенал» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасида кечди. Баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин эса лондонликлар ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқди.
64-дақиқада захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Диогу Жота мерсисайдликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб Муҳаммад Салоҳ жамоасининг иккинчи тўпини киритди. 82-дақиқада Жота дубль қайд этган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
«Қизиллар» очколарини 49 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. «Арсенал» (42) 9-поғонада бормоқда.
АПЛ
30-тур баҳслари
3 апрель, шанба
«Арсенал» — «Ливерпуль» 0:3
Голлар: 0:1 – 64 Диогу Жота, 0:2 – 68 Салоҳ, 0:3 – 82 Диогу Жота.«Арсенал»: Лено, Тирни (Соареш, 45), Габриэль, Чемберс, Ҳолдинг, Парти, Эдегор, Себальос (ан-Ненни, 58), Пепе, Ляказетт, Обамеянг (Мартинелли, 77).
«Ливерпуль»: Алиссон, Кабак (Уильямс, 84), Робертсон (Диогу Жота, 61), Филлипс, Александер-Арнольд, Фабиньо, Милнер, Салоҳ, Тиаго Алькантара, Мане, Фирмино (Вейналдум, 78).
Огоҳлантириш: Диогу Жота (73).
«Лестер» — «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: 0:1 – 58 Менди, 0:2 – 74 Габриэль Жезус.«Лестер»: Шмейхель, Фофана, Эванс, Кастань, Тилеманс, Амарти, Олбрайтон (Рикарду Перейра, 71), Ндиди (Менди, 83), Перес, Варди, Иҳеаначо (Мэддисон, 72).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Рубен Диаш, Уокер, Менди, Ляпорт, Фернандиньо, Родри, де Брюйне (Фоден, 88), Маҳрез (Ферран Торрес, 79), Агуэро (Стерлинг, 63), Габриэль Жезус.
Огоҳлантиришлар: Ндиди (32), Эдерсон (73), Фернандиньо (82), Амарти (87), Родри (90).
«Лидс» — «Шеффилд Юнайтед» 2:1
Голлар: 1:0 – 12 Ҳаррисон, 1:1 – 45 Осборн, 2:1 – 49, автогол Жагелка.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!