Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Грузияда россиялик журналист Владимир Познер ва унинг меҳмонлари изоляция ва карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб, «РБК» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Назорат полицияси хабарига кўра, изоляция ва карантин қоидаларининг бузилиши фактлари билан 32 киши жаримага тортилди. Изоляция ва карантин қоидаларини бузганлик учун жарима қонунга мувофиқ 2 минг ларини (600 доллар атрофида) ташкил қилади.

Познер Тбилисига ўзининг туғилган кунини нишонлаш учун келган эди, 1 апрелда у 87 ёшга тўлди. Унинг ташрифидан сўнг шаҳардаги журналист турган меҳмонхона яқинида норозилик акцияси бошланди. Меҳмонхона яқинида полиция билан тўқнашган норозилик намойишчилари бинога тухумлар улоқтирган. Бундан ташқари, улар Меҳнат инспекциясига Познер ва унинг меҳмонлари кечки соат 21:00 дан бошлаб меҳмонхона ресторанида тўпланиб, Грузиянинг амалдаги комендантлик соатини бузгани тўғрисида хабар берган. Натижада меҳмонхона ресторанига 10 минг лари (3000 доллар атрофида) жарима солинган.

Журналистнинг меҳмонларидан тўққиз нафари карантин ва изоляция қоидаларини бузган деб топилмагани сабабли жаримага тортилмаган.

Кейинчалик «РБК» Грузияда бўлиб ўтган норозиликлар фонида Познернинг мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берилди. Хабарга кўра, журналист ва унинг ҳамроҳлари Тбилиси аэропортидан учиб кетган.

2017 йилда Change.org веб-сайтида Познернинг Грузияга киришини тақиқлашни талаб қилган петиция рўйхатдан ўтказилган эди. Унда айтилишича, 2 апрель куни Имеди телеканали эфирида Познер Грузия қонунлари ва журналистлик ахлоқ қоидаларини бузиб, «1970 йилларда Грузияга ташриф буюрганида грузинлар ва абхазлар ўртасидаги муносабатлар тўғрисида ҳикоя қилиб берган».

Мазкур эфирдан сўнг Познер «Биринчи канал»да интервьюда шахсан кўрганлари ҳақида айтиб берганини таъкидлаган. «Мен 70 йилларда Абхазияда бўлганимда, бир неча бор абхазияликлар ва грузинлар ўртасидаги муносабатлар тарихий жиҳатдан унчалик яхши бўлмаганига амин бўлдим. Грузинлар абхазияликларни иккинчи даражали, қолоқ ва аҳмоқ  одамлар деб биларди, мен ўз кўзларим билан у ердаги жанжалларда абхазияликларни қандай калтаклангани кўрдим. Албатта, бу илмий тадқиқот эмас. Ўзларининг эркин матбуотлари билан фахрланадиган ва турли фикрларга толерант муносабатда бўладиган Грузияда менинг айтганларим хотиржам қабул қилинади, деб ўйлагандим. Адашган эканман. У ерда мени барча оғир гуноҳларда, ташвиқотда, Россия манфаатларини ҳимоя қилишда айблашди», — деган эди Познер ўша пайтда.

Грузия бош вазири Иракли Гарибашвили АҚШ фуқароси бўлган Познернинг Грузияга ташриф буюриш тўғрисидаги қонунни бузмаганини айтди. «У Грузияга тез-тез келиб туради. Бу унинг навбатдаги шахсий ташрифи эди. Бундан ташқари, ҳукумат қарорига биноан, у ва унга ҳамроҳ бўлган шахсларнинг ёнида ковид-паспортлари ва ПЗР-тестининг салбий натижалар бўлган. Шунинг учун улар мамлакатга қонунларга тўлиқ мос равишда кириб келди» —  деди ҳукумат раҳбари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар