Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Интернетда исландияликлар отилиб чиқаётган Фаградалсьфяль вулқони фонида волейбол ўйнаётгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Esquire хабар бермоқда.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

2021 йилнинг 29 март куни қўйилган мазкур пост 110 мингдан ортиқ лайк йиғган ҳамда 25 мингга яқин фойдаланувчилар томонидан бўлишилган. Метеорологларнинг сўзларига кўра, вулқон отилиши яқин атрофдаги аҳоли учун хавфли эмас, аммо баъзилар бундан хавотирда.

Тахминан, 6 минг йил ухлаган вулқон 2021 йилнинг 19 мартида отила бошлади. У мамлакат пойтахти − Рейкявикдан 40 километр узоқликда жойлашган. Бироқ исландияликлар учун бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Улар табиий ҳодисани янги диққатга сазовор жой сифатида қабул қилди. Аввалроқ исландияликлар лава устида сосискалар ҳам пиширгани ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар