Бразилия Федерал суди мамлакат президенти Жаир Болсонаруга камситувчи шарҳлари учун журналистга компенсация тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
2020 йилда Болсонару журналист Патрисия Кампос Меллога қарши ахлоқсиз баёнотлар берган эди (Болсонарунинг айтишича, журналист президент ҳақидаги салбий маълумотлар эвазига ахборот етказувчига интим хизматларини таклиф қилган). Суд унинг гаплари журналистнинг шаънига путур етказган деб топди.
Етказилган зарар учун Бразилия президентига 20 минг реал (тахминан, 3452 доллар) миқдорида компенсация тўлаш мажбурияти юклатилди. Болсонару суд ҳукми устидан шикоят киритиши мумкин.
«Сан-Паулу марказий фуқаролик форумининг ўн тўққизинчи судидан биринчи инстанция судьялари Ина де Лемос ва Силва Мачадо мамлакат президентини 20 минг реал миқдорида жаримага тортди», — дейилади хабарда.
Кампос Мелло ўзининг Twitter саҳифасида суд қарорини барча аёллар учун ғалаба деб атади.
Justiça condena Bolsonaro a indenizar repórter da Folha por danos morais - Juíza considerou que presidente é culpado por realizar ofensas de cunho sexual contra Patrícia Campos Mello - decisão, em primeira instância, é vitória pra todas nós, mulheres https://t.co/8wYgYgW8Fd
— Patricia Campos Mello (@camposmello) March 27, 2021
ОАВнинг таъкидлашича, Болсонару бир неча бор ОАВ вакилларига нисбатан душманлик кайфиятини намойиш этган. Аввалроқ у берилган ноқулай савол учун журналист билан уришиб кетишига оз қолган.
Аввалроқ Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча журналистларга қўл учун дезинфекцияловчи воситани сепиб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасидаги эҳтимолий кадрлар алмашинуви ҳақидаги саволлар вазирни шундай ҳаракатга ундаган.
Изоҳ (0)