Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айтишларича, эркак кишининг иккита нозик жойи бор экан, бири аёллар бўлса, иккинчиси, шубҳасиз, футболдир. Бугунги кунда эса аёллар футболи ҳам жуда ривожланган бўлиб, у томошабоплик борасида эркаклар ўйинидан асло қолишмайди. Аёллар футболи ҳам ўзининг Месси ва Роналдуларига, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, Жаҳон чемпионати каби нуфузли ва йирик мусобақаларга эга. Аммо ҳозир бу мусобақалар ва унда ғолиб чиққан жамоалар ҳақида эмас, балки дунёнинг энг гўзал аёл футболчиларига тўхталамиз.

Алекс Морган (31 ёш, АҚШ)

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

АҚШда таваллуд топган Алекс Морган турли хил спорт турлари орасида миллионлар ўйини бўлмиш футболни танлаган. Ҳужумчи позициясида ўйнайдиган футболчи ўзининг юқори техникаси ва кучли зарбалари билан мақтана олади. Алекс бир неча йиллардан бери кўплаб нашрлар томонидан дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида эътироф этиб келинади. Аммо бу унинг асосий ютуғи эмас, у Олимпиада ўйинлари (Лондон–2012) ғолиби ва икки карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг ишончли ўйини ва голлари туфайли АҚШ 2019 йили Францияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида (ўз тарихида 4 марта) зафар қучади. Таққослаш учун АҚШнинг эркаклар жамоаси Жаҳон чемпионатларида 3-ўриндан юқорига кўтарилмаган. «Orlando Прайд» клубида тўп тепаётган Морган бўш вақтларида болалар учун китоблар ёзиш билан шуғулланади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Карла Ҳамфри (24 ёш, Буюк Британия)

Фото: Instagram /@carlahumphrey

Фото: Instagram /@carlahumphrey

Ўзининг ёқимли ташқи кўриниши билан кўплаб томошабинлар меҳрини қозонган Карла Ҳамфри Англиянинг энг истиқболли ва иқтидорли ўйинчиларидан бири саналади. Ҳамфрининг оиласи «Арсенал» клубининг мухлиси бўлган. Ҳамфри эса 2006 йилда «канонирлар» жамоасига қўшилиб, оиласига улкан қувончни тақдим этади. Гарчи Карла у ерда узоқ вақт қолмаган бўлса ҳам, кўплаб эркаклар қила олмайдиган ишни бажаргани билан бемалол мақтана олади. Боиси «Арсенал» сафида тўп суриш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Ҳозирда Ҳемфри «Бристол Сити» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фото: «Бристол Сити» ФК

Фото: «Бристол Сити» ФК

Лайза Андриоли (32 ёш, Бразилия)

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Пентакампеонлар юрти – Бразилия терма жамоасида дарвозабон бўлган Лайза табиат инъом этган гўзалликка эга. У айнан ушбу хусусиятларидан фойдаланади ва ўзини моделерлик соҳасида ҳам синаб кўришга қарор қилди. Аммо маълум муддатдан (2015 йилда) сўнг у яна футболга қайтади. Шундан сўнг Лайза яна катта спортни тарк этиб, шоу-бизнес ва мода соҳасига шўнғийди. Унгача у «Интернасионал» клубида ҳаракат қилган.

Чжао Лина (28 ёш, Хитой)

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бир қарашда узун бўйли ва ориқ Чжао Линанинг футболчи эканлигига ишониш қийин. Аммо у Хитой терма жамоасининг асосий дарвозабони ҳисобланади. У футболчи бўлиш истаги туфайли моделерликдан воз кечади, бугунги кунда эса бундан заррача ҳам афсусланмаслиги аниқ.

2015 йилда Канадада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Хитой терма жамоаси чорак финал босқичига қадар етиб боради, бу натижада Линанинг хизматлари беқиёс бўлади. Айни дамда у «Шанхай Винпак» клубида рақиб зарбаларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Лорен Сесселманн (37 ёш, Канада)

Фото: Instagram / @lsesselmann

Фото: Instagram / @lsesselmann

Лорен гарчи 36 ёшда бўлишига қарамай ҳамон профессионал фаолиятини давом эттирмоқда. Юқорида қайд этилган Алекс Морган бошчилигидаги АҚШ аёллари чемпион бўлган Лондон–2012 Олимпиадасида Лорен ва унинг жамоадошлари (Канада терма жамоаси) бронза медалига сазовор бўлган.

Фото: Instagram / @lsesselmann

Фото: Instagram / @lsesselmann

Ҳимоячи позициясида ҳаракат қиладиган Лорен Сесселманн ҳозирда Американинг «Санта Кларита Блу Ҳит» клубида тўп тепмоқда. У футболдан ташқари ўзининг фитнесс марказлари тармоғини йўлга қўйган.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат