Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Boulevard бизнес марказига ташриф буюрувчилар масканнинг панорама ойналари орқали атрофдаги меъморчилик ва бетакрор манзараларни кузатиши мумкин.

Dream City Development компанияси сизга тижорат кўчмас мулк соҳасида халқаро стандартларга жавоб берадиган жой эгасига айланиб, муваффақиятли бизнес бошлашни таклиф қилади. Boulevard бизнес маркази — бу тадбиркорликнинг турли шакллари, соҳалари учун замонавий ва қулай ечим. Бизнес марказини лойиҳалашда компания ҳар бир квадрат метрда қулайликка эътибор қаратиб, жой эгасига даромад келтирадиган замонавий, эстетик бизнес маконини яратишни асосий мақсад қилган.

Бино замонавий меъморий услубда, учбурчак призма кўринишида лойиҳаланган. Унинг ташқи безакларида геометрик шаклга эга металл конструкциялар, кенг ойналар ишлатилган бўлиб, бино ичкарисига қуёш нурлари тушиб туради. Бизнес марказининг панорама ойналари орқали бино ичкарисидан Tashkent City’нинг манзаралари — Tashkent City парки, Boulevard турар жой мажмуаси ва шопинг-авенюси кўриниб туради. Boulevard бизнес марказининг биноси дизайн ва кўриниши билан моҳиятан Европанинг энг йирик мода ва савдо марказлари — Милан, Париж ва Римнинг машҳур савдо кўчалари лойиҳасининг мантиқий давоми ва якуни.

Иккинчи қаватда офис эгалари ва компания ходимларига ёқимли бонус сифатида очиқ терраса лойиҳаланган. Очиқ террасада норасмий учрашув ёки музокаралар ўтказиш, атрофнинг ҳайратланарли манзараларидан завқ олиш ёки шунчаки, ишдан ташқари танаффус вақтларида дам олиш мумкин.

Boulevard Business Center — бу функционаллик, қулайлик, ва обрў-эътибор, нуфузни қадрлайдиган ишбилармон одамлар учун ажойиб танлов. Бизнес эгаси бўлиш ёки фақат даромад олиш мақсадида тижорат кўчмас мулкига сармоя киритишдан қатъий назар, Boulevard бизнес маркази сизга сармояларингиздан юқори даромад олишни кафолатлайди.

Ягона маълумот маркази: (+998 71) 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?