Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда 17 мартдан бошлаб  жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Автобус, микроавтобус, йўналишсиз такси хизматидан фойдаланганда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқобда бўлиши керак. Йўловчиларнинг жамоат транспортига ниқобсиз чиқиши қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, тартибга кўра йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳар 4 соатда дезинфекция қилиниши назоратга олинади.

Хабарда таъкидланишича, ушбу тартиб вилоят бўйича амал қилади.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда охирги 10 кунда 8000 нафардан ортиқ фуқародан коронавирусга қарши тест олингани, тест натижаларига кўра, ҳудудда касаллик чалиниш ҳолати қайд этилмаганини айтгани ҳақида хабар берилган эди. «Аммо эҳтиёткорлик ва тартиб-интизом келгусида ҳар биримизнинг саломатлигимиз мустаҳкамлигига хизмат қилади. Шундай экан, жамоат жойлари ва транспорт воситаларида тиббий ниқобсиз юриш қонунчиликка асосан жаримага тортишга сабаб бўлади», — деган у.

Тошкентда ҳам «карантин талабларига риоя қилиш» назоратга олиниб, йўловчиларнинг ниқоб тақиши мажбурий этиб белгиланган. Адлия вазирлиги жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлик учун жарима борлигини эслатиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди