АҚШ Мисрга Россиянинг Су-35 қирувчилар партиясини сотиб олиш режаси учун санкциялар босими билан таҳдид қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шухрига қўнғироқ қилганида маълум қилди, деб хабар берди Al Jazeera.
Нашр мутахассисларининг фикрига кўра, Қоҳира Москва билан қурол манбаларини диверсификация қилишга келишиб олди. Лекин Вашингтон босими остида битим музлатиб қўйилиши мумкин. Чунки Миср АҚШнинг ҳамкори бўлиб, ундан ҳар йили 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам олади. Ушбу маблағларни йўқотиш хавфи остида Миср ҳукумати рус техникаларидан воз кечиши мумкин.
2019 йилнинг март ойида Россия ва Миср Қоҳирага 2 миллиард доллар эвазига Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома тузган эди. Кейинчалик АҚШ бир неча бор Мисрга босим ўтказди ва шартномадан воз кечишни талаб қилди.
Су-35 4++ авлодига мансуб кўп функцияли қирувчи самолёт бўлиб, Су-27 ва Су-30 қирувчилари ва уларнинг модификациялари учун асос бўлган Т-10С платформаси асосида қурилган сўнгги жанговар самолёт.
Изоҳ (0)