Капитолий полицияси Конгресс биносининг хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШ миллий гвардияси аскарларининг мандатини яна 60 кунга узайтиришини сўради. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Пентагон бу масалани кўриб чиқяпти.
Аввалроқ Вакиллар Палатаси 4 мартга белгиланган адолат ва полиция иши ҳақидаги «Жорж Флойд қонуни» бўйича овоз беришни бекор қилганди. Бу ўша куни Капитолий хавф остидалиги ҳақида келиб тушган маълумотлар билан боғлиқ.
Полиция 45-президент Дональд Трампнинг 4 март куни ҳокимиятга қайтиши ҳақида маълум қилган фитна назарияси тарафдорларининг эҳтимолий провокацияси ҳақида хабар берди. 1933 йилгача айнан шу куни президентларнинг инаугурация маросими ўтказилган. Шу сабабли Вашингтонда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Конгресс биносига бостириб кирди ва демократ Жо Байденнинг сайловдаги ғалабасини тасдиқлаш жараёнига халақит беришга уринди. Тартибсизликлар натижасида беш киши вафот этди.
Изоҳ (0)