3 март куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.Таиланднинг Андаман денгизи ҳудудида чўкаётган қайиқдан қутқариб олинган мушукни елкасида кўтариб олган денгиз офицери қирғоқ томон сузмоқда.Фото: ReutersФинляндиянинг Лапландия ҳудудидаги шимол ёғдуси.Фото: ReutersХитойнинг Хуаншань ҳудудида рақс ижро этаётган раққослар.Фото: RexТошкентда ўқ билан яраланган ит топилди. Фото: «Меҳр ва оқибат»Туркиянинг Анталия шаҳрида Паркинсон касаллигига чалинган 75 ёшли аёл клубда мураббий билан бирга бокс билан шуғулланмоқда.Фото: ReutersАргентинанинг Вилья-Ла-Ангостура ҳудудидаги полиция маҳкамасида аёллар собиқ йигити томонидан ўлдирилган қиз учун адолат талаб қилиб намойиш ўтказмоқда.Фото: RexАрхеологлар Испаниянинг Мора-де-Эбро ҳудудида Испаниядаги фуқаролар уруши вақтида Эбро ҳудудидаги жангда ҳалок бўлган республика аскарларининг скелетларини қазиб олди.Фото: Getty ImagesФаластиннинг Ғазо секторида мактаб автобусида уйига қайтаётган ўқувчилар.Фото: AFPТуркиянинг Эржиш ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учраган юк машинаси ичидан топилган хориж фуқаролари.Фото: AnadoluСиднейдаги ҳайвонот боғи Бутунжаҳон ёввойи табиат кунида ўрдакбурунларни қирилиб кетиш хавфидан асраб қолиш дастурини тақдим этди.Фото: ReutersКалифорнияда йўлтанламас автомобиль ва юк машинаси тўқнашиши натижасида 13 киши вафот этди.Фото: ReutersФутболчи Златан Ибрагимович Сан-Ремодаги фестивалда Италиянинг Nomadi мусиқий гуруҳининг «Io Vagabondo» номли қўшиғини куйлади.Фото: ReutersТуркиядаги ресторан ва қаҳвахоналар пандемия туфайли жорий қилинган 3 ойлик танаффусдан сўнг қайта иш бошлади.Фото: ReutersШвейцарияда заъфарон гуллари очилди.Фото: ReutersВенециядаги юзлаб қайиқлар ишсиз қолди. Бунга сабаб — кучли сув қайтиши натижасида сув сатҳи пасайиши.Фото: ReutersБразилиялик афсонавий футболчи Пеле коронавирус вакцинаси билан эмланишнинг илк босқичидан ўтди.Фото: ReutersГерманиянинг Оберстдорф шаҳрида чанғили спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати бошланди.Фото: Reuters
Хитой долларли миллиардерлар сони минг кишидан ошган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди 03.03.2021, 16:10