1 март Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилованинг туғилган куни муносабати билан Blue White and Green Production компанияси томонидан суратга олинган «Ҳамид ва Зулфия» номли ҳужжатли фильм YouTube орқали томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Фото: Google Images

Режиссёр Руслан Солиев томонидан суратга олинган фильм Ҳамид Олимжон ва унинг рафиқаси Зулфиянинг ҳаёти, муҳаббати ва шоирнинг ўлими ҳақида ҳикоя қилинади. Картина Туркия, Барселона, Америка, Афина, Амстердам, Флоренция, Ҳиндистон, хусусан, Канн кино фестивалида ҳам мукофотга лойиқ деб топилган.

Муаллифлар қаламига мансуб шеърларни санъат оламининг машҳур вакиллари: Гавҳар Зокирова, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев, Рустам Саъдуллаев, шунингдек, Ҳасан Солиҳов ва Нигина Жабборова ўқиган. Фильм давомида жуфтликнинг набираси Лола Муҳиддинова, Ҳамид Олимжоннинг жияни Ғанижон Икромов ва Гулчеҳра Азимова, Ғофур Ғуломнинг қизи Олмос Аҳмедовалардан ташқари, журналист Мастура Исхоқова ва Россия ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Геннадий Чагин шоир ва шоира ҳақидаги хотиралар билан бўлишган.

Фото: Google Images

Томошабинлар мазкур фильмни ўзбек ва рус тилларида томоша қилиши мумкин.