Футбол бўйича Испания Ла Лигаси 1-турининг қолдирилган учрашуви доирасида «Барселона» 24 февраль, чоршанба куни ўз майдонида «Элче»ни қабул қилди.
Учрашувда каталонияликлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Дастлаб 48-дақиқада Мартин Брэйтуэйтнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очган Лео Месси 20 дақиқа ўтиб, ўз дублини нишонлади. Мезбонларнинг 3-голини Хорди Альба 73-дақиқада киритди. Унинг голига ҳам Брэйтуэйт ҳаммуалликфлик қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг «кўк-анор ранглилар» мусобақа жадвалининг 3-поғонасига қайтди. Жамоа ҳисобида 50 очко бор ва 2-ўриндаги «Реал Мадрид»дан 2 очкога ортда қолмоқда.
Ла Лига
1-тур, қолдирилган ўйин
24 февраль, чоршанба
«Барселона»—«Элче» 3:0
Голлар: 1:0 – 48 Месси, 2:0 – 68 Месси, 3:0 – 73 Альба.
«Барселона»: тер Штеген, Умтити, Мингеса, Пике (Лангле, 77), Альба (Дест, 77), Пьянич (Дембеле, 46), де Йонг, Педри, Тринкау (Бускетс, 67), Брэйтуэйт (Гризманн, 76), Месси.
«Элче»: Бадия, Мигел Анхель (Фидел, 60), Хосема, Верду, Мохика, Ригони (Моренте, 60), Мфулу (Луисми, 81), Миля (Нино, 72), Гути, Барраган, Бое (Каррило, 72).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)