Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 25-туридан ўрин олган баҳсда «Челси» ва «Саутҳэмптон» ўзаро тўқнаш келди.
Учрашув тўлиқ «Челси»нинг назоратида ўтган бўлса ҳам бу ҳисобда ўз аксини топмади. Дастлаб 33-дақиқада «Саутҳэмптон»нинг «Ливерпуль»дан ижарага олинган ярим ҳимоячиси Такуми Минамино жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу голга «аристократлар» 54-дақиқада Мэйсон Маунтнинг пенальтидан урган голи билан жавоб берди. Қолган вақт давомида дарвозаларга тўп киритилмади.
Ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 43 тага етказган Томас Тухель шогирдлари мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Авлиёлар» ўзининг 30 очкоси билан 13-ўринни банд қилиб турибди.
АПЛ
25-тур баҳси
20 февраль, шанба
«Саутҳэмптон»—«Челси» 1:1
Голлар: 1:0 – 33 Минамино, 1:1 – 54, пенальти Маунт.
«Саутҳэмптон»: Маккарти, Беднарек, Бертран, Салису, Вестергор, Женепо, Ромеу, Редмонд (Нлундулу, 90), Уорд-Проуз, Минамино (Телла, 76), Ингз (Адамс, 85).
«Челси»: Менди, Жеймс, Зума, Аспиликуэта, Алонсо, Ковачич (Жоржиньо, 76), Канте, Маунт, Рюдигер, Абраҳам (Ҳадсон-Одои, 46; Зиёш, 76), Вернер.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (80), Маккарти (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)