«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Португалиялик 26 ёшли футболчи Европа Лигасининг нимчорак финали дастлабки баҳсида «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу учрашувда Манчестер жамоаси жавобсиз 4 та гол урган.
Ушбу ном учун Фернандешга қуйидаги футболчилар рақиблик қилганди:
- Бруно Петкович («Динамо З») — «Краснодар»га қарши баҳсда 2 та гол;
- Гарет Бэйл («Тоттенҳэм») — «Вольфсберг»га қарши беллашувда гол ва голли узатма;
- Мунас Даббур («Ҳоффенҳайм») — «Молде»га қарши ўйинда 2 та гол ва голли узатма.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)