Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда ўғрилик содир қилиб юрган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Каттақўрғон шаҳар ИИБга Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унинг Алишер Навоий кўчасида жойлашган телефон ва телефон эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконига номаълум шахс ўғриликка кириб, 8 миллион сўмлик телефонларини ўғирлаб кетганини билдирган.

ИИВ тезкор қидирув ҳамкорлик бўлими ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан судланган, ИИОлар қидирувида бўлган Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 19 ёшли Д.Ш., 15 ёшли А.Ш., Жиззах шаҳрида яшовчи 17 ёшли М.Р. ва Сирдарё шаҳрида яшаб келган фуқаро Қ.Б. содир этганлиги аниқланиб, улардан 3 дона Inoi русумли ҳамда 1 дона Samsung Galaxy J-2 русумли қўл телефони далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «г» банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)