Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Деярли барча умри давомида кўп марта думба ёки қўл соҳасига укол олган. Баъзан бунинг оқибатида инъекция қилинган жойда шишлар, «дўмбоқчалар» пайдо бўлади. Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев ана шундай шишлардан қандай халос бўлиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу тиббиётда инъекциядан кейинги инфильтратлар деб аталади. Кўп ҳолларда улар соғлиқ учун ҳавф туғдирмайди ва бир неча кун, ҳафта ичида, бир мунча вақт ўтгач, ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Базида тери остидаги, мушаклар орасидаги шишлар икки ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолади. Бундай инфильтратларнинг сўрилиши учун даво муолажаларини қўллаган мақул. Камдан кам ҳолларда эса асорат бериши мумкин. «Дўмбоқчалар» йиринглайди оғриқ пайдо бўлади, тана ҳарорати кўтарилади, юрганда ва ўтирганда лўқиллаб оғрийди. Асорат бошланганда зудлик билан шифокор жарроҳга мурожаат қилиш зарур.

Инфильтратнинг сўрилиши ва пайдо бўлишининг олдини олиш учун даво муолажалари.

Дори – дармонлар билан даволаш.

Вишневский суртмаси

5—6 қават дока устга қалин қилиб сурилади малҳам ёйилиб кетмаслиги учун дока орқасидан селофан бўлаги қўйилади. «Домбоқчалар» устига лейкопластир билан маҳкамланади. 6—7 соатга қолдириш мумкин. Муолажа 4—6 кун давомида қилинади.

Гепарин суртмаси

Инфильтрат устига юпқа қилиб суритилади, сўрилиб кетгунча секин аста силанади, кунига 2—3 маҳал (6—7 кун). Мазкур восита яллиғланишни камайтиради, микроцеркуляцияни яхшилайди ва оғриқни камайтиради.

Троксевазин гели

Кунига икки маҳал сурилади. Яллиғланишга қарши ва антисептик хусусиятларига эга (6—7 кун).

Магний сулфат

Беморларга инъекция билан узоқ муддатли даволанишдан сўнг пайдо бўладиган шишларни доволаш учун тавсия этилади. Эритма тоза мато ёки пахтага шимдирилади инфильтрат устига компресс қилиб қўйилади. 2—3 соатда пахтани алмаштириб туриш лозим. Қуруқ ҳолатда таъсир қилмайди (8—10 кун).

Димексид

Гематомалардан тезда халос бўлишга ва инфильтратларда ёрдам беради. Тайёрлаш учун 1/10 прапорцияда, яъни 1 мл димексидга 10 мл тоза сув қўшилади ва матога ёки пахтага ҳўллаб компресс қилинади — 30 минут давомида, кунига 2 марта (6-7 кун давомида). Болалар, ҳомиладорларга мумкин эмас.

Физиотерапия

  • Массаж: қўлда ёки махсус ускуналар ёрдамида амалга ошириш мумкин.
  • Ултра юқори частотали индуктотермия: шишларнинг тезроқ сўрилишига ёрдам беради.
  • Электрофорез: қуруқ ўзини ёки оғриқ қолдирадиган дорилар билан қилиш мумкин.
  • СМТ форез новокаин билан яхши ёрдам беради.
  • Фонофарез. Гепарин суртмаси, Троксевазин гели, Фастум гел билан қилинганда инфильтрат сўрилишини тезлаштиради, пайдо бўлишининг олдини олади.
Халқ табобатида ишлатиладиган усуллар.

Ёд

Укол қилинган жойга ёд «сетка» қилинади. Кунига 2 маҳал (4—5 кун). Жуда қуюқ ва қалин қилиб суриш мумкин эмас терини куйдиради.

Карам барглари

Карам баргларини ювиб, таёқ болғача билан енгил урилади шираси чиққач, селофанга солиб шишлар устига ёпиб мато билан ўралади ёки 7—8 соатга пластер билан ёпиштириб қўйиш мумкин (6-7 кун).

Асал, ун, тухум аралашмаси.

1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ ун ва тухум сариғи аралаштирилади бўтқа ҳолатига келтирилади. Матога юпқа қилиб сурилади орқасидан селофан билан инфильтрат устига 7—8 соатга компресс қилинади (6-7 кун).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар