Индонезиянинг Jago банки мамлакатда биринчи тўлиқ рақамли банк тизмини йўлга қўйишни режа қилмоқда. Бу ҳақда The Straits Times газетаси маълум қилди.
Jago директорлар кенгаши аъзоларидан бири Аника Файзал сўзларига кўра, банк рақамли иқтисодий тизимни ривожлантириш билан шуғулланади. Унинг таъкидлашича, келажакда мижозлар айнан шу шаклдаги молиявий хизматлардан фойдаланади.
Бу форматга ўтиш имкони Gojek маҳаллий рақамли платформаси Jago компаниясининг 22,1 фоиз улушини сотиб олганидан кейин пайдо бўлди.
Платформанинг мижозлари нафақат рақамли хизматлардан фойдаланиши мумкин, балки банк ҳисоби очиши ва кредитлар олиши мумкин. Шунингдек, юк ташиш хизматлари, озиқ-овқат етказиб бериш, электрон тўловларни бирлаштирган Gojek мижозлари банк ҳисоби очиши ва истеъмол кредитлари олиши мумкин.
Индонезия ҳукумати рақамли банклар фаолиятини қатъий тартибга солмоқчи эмас. Расмийлар 2021 йил ўрталарига қадар бундай муассасалар учун бир қатор иш принципларини ўрнатиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)