Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида 2021 йил 500 дан зиёд маҳалла ободонлаштирилиб, 10 га яқин ҳудудда боғ ва хиёбон барпо этилади ҳамда инвестиция дастури бўйича 30 та объектда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида 8 февраль, душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов 2021 йилда пойтахтда қурилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар, ободонлаштирилиши мўлжалланган боғ, хиёбон ва майдонлар бўйича белгиланган чора-тадбирлар борасида маълумот берди. Шунингдек, пойтахт қиёфасини янада яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун қўшимча ҳордиқ чиқариш масканларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган 10 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Учтепа туманида барпо этилиши кўзда тутилган «Истироҳат» ва Лутфий боғлари, Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишмасидаги ҳудудлар, Гагарин монументи (Чилонзор 3-даҳа) ва унинг атрофидаги таъмирталаб хиёбон, Ботаника боғи, Авиация боғи, Янги Сергели боғи, Оҳангарон шоҳкўчаси, «Novza» сой бўйи сайилгоҳи, Қорақамиш канали сайилгоҳи, Шароф Рашидов ҳайкали ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳудуди, Алишер Навоий номидаги кино саройи (собиқ «Панорама»), Қорасув ва Сергели Жўн каналлари атрофида ташкил этиладиган сайилгоҳ лойиҳалари шулар жумласидан.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳаларнинг барчаси пойтахт аҳолиси муҳокамасига қўйилади, фуқароларнинг бу борадаги фикр ва таклифлари инобатга олинган ҳолда янада такомиллаштирилади. Шундан сўнг барча лойиҳалар Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг сессияларида атрофлича кўриб чиқилиб, тасдиқланганидан кейин амалиётга татбиқ этилади.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев.

Фото: «Дарё»

«Ҳар бир маҳалла шароити ўрганилгач, улардаги имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча автотураргоҳлар, болалар майдончалари ташкил қилинади. Шунингдек, 50 дан кўпроқ маҳалла учун замонавий МФЙ идораси қуриш ҳам режалаштирилган», — деди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев.

Учтепа туманидаги Лутфий боғи лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Алишер Навоий номидаги кино саройини қайта таъмирлаш таклифи

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Гагарин монументи (Чилонзор 3-даҳа) ва хиёбон ҳудудини реконструкция қилиш

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий кўчасининг Себзор кўчасидан Шайхонтоҳур кўчасигача бўлган (1,9 км) қисмида пиёдалар учун сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ботаника боғи

Авиация боғи

Оҳангарон шоҳкўчасида хиёбон ташкил этиш (ер усти метроси остидаги ҳудуд)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

«Novza» соҳилбўйи сайилгоҳи лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманлари кесишмасида, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва кичик халқа йўлини боғловчи Истироҳат кўчасида қуриладиган боғ-хиёбон лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қорақамиш канали сайилгоҳи лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қорасув канали сайилгоҳи лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шароф Рашидов ҳайкали ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳудудини ободонлаштириш таклифи

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги Сергели боғи (Янги Сергели кўчасида)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Сергели Жўн канали сайилгоҳи лойиҳаси

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилиши

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди