Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпчилик уйқуни қочириш ва энергияга тўла бўлиш учун тонгни қаҳва билан қарши олади. Ушбу ичимликнинг «бахт элексири» экани ва кайфиятни кўтариши рост, аммо кофеин миқдори меъёрдан ошиб кетса саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Шу сабаб ҳам унинг ўрнига тетиклаштирувчи, шу билан бирга табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Киноа

Фойдали моддалар, ўсимлик оқсили, темир, кальций, магний ва мураккаб углеводларнинг кони бўлган мазкур ёрма организмни энергия билан таъминлайди. Қолаверса, қондаги қанд миқдорининг кескин кўтарилишига сабабчи бўлмайди.

Асал

Нонуштага ширинлик ёки қандолат маҳсулотлари истеъмол қилманг, бунинг ўрнига табиий асалга эътибор қаратинг. Гликемик кўрсаткичи юқори бўлмаган ушбу маҳсулот қондаги қанд миқдорига таъсир қилмаган ҳолда ширинликка бўлган мойилликни қондиради.

Исмалоқ

Кўкатлар, хусусан, исмалоқ организмдаги ҳужайралар ва аъзоларни кислород билан таъминлаш хусусиятига эга бўлган темир моддасига бой ҳисобланади. Қолаверса, энергияга эга бўлишда аҳамиятли бўлган клетчатка, магний ва фоли кислотасининг ҳам манбаси.

Бодом

Куннинг ўртасига келиб мудроқ босишидан шикоят қиладиганлар учун нонуштага бодом ейиш тавсия қилинади. Монотўйинган ёғ ва B гуруҳи витаминларига бой бўлган ушбу маҳсулот тез тетиклаштириш хусусиятига эга. Тамадди вақтида бодом ейилса, кечгача қаҳвасиз ҳам энергияга тўла юриш мумкин бўлади.

Лосось

Қизил балиқда ҳазм жараёнида тетиклашишга ҳисса қўшадиган моддалар — оқсил, рибофлавин, ниацин, пиридоксин ва омега-3 ёғ кислоталари бисёр бўлади.

Лавлаги

Лавлаги ҳам исмалоқ ва бошқа сабзавотлар сингари темирнинг кони ҳисобланади. Уни мунтазам истеъмол қилиш гемоглобинни кўтаради, ҳужайраларнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди. Таркибидаги C витамини эса организмни совуқ ҳароратда вируслардан ҳимоя қилади.

Апельсин

Мазкур цитрус мева организмда энергия ишлаб чиқарилишида муҳим роль ўйнайдиган рибофлавиннинг кони. Апельсинда, шунингдек, C витамин, фоли кислотаси ва калий ҳам мўл бўлади.

Банан

Бананда уйғонгандан кейин организмни энергия билан тўлдирадиган барча зарур моддалар углеводлар, клетчатка, калий ва B6 витамини мавжуд. Шу сабаб ҳам нонуштага банан қўшиб тайёрланган коктейл истеъмол қилиш ёки бананни ўзини бутунлигича ейиш тавсия қилинади.

Ёрмалар

Бутун ёрмалардан тайёрланган бўтқалар клетчатка ва мураккаб углеводларга бой экани сабабли кун давомида энергияга бой бўлишингизни таъминлайди. Шу сабаб ҳам сули ёрмаси, жигарранг гуручни таомномага киритиш тавсия қилинади.

Тухум

Тухум таркибида барча аминокислоталар мавжуд экани сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин инсон ўзини энергияга тўла ҳис қилади. Қолаверса, тухумда соғлом овқатланиш учун аҳамиятли бўлган катта миқдорда оқсил ва B гуруҳи витаминлари ҳам бисёр.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)