«Аёз бобо» эртак-фильмининг премьераси 1964 йилда бўлган. Орадан ўтган 57 давомида асосий қаҳрамонлар турли тақдирларни бошдан кечирган.

Фото: «eTVnet»

Наталья Седих

Фото: «yandeks.ru»

«Аёз бобо» фильмини суратга олиш вақтида Наталья атиги 15 ёшда эди ва шу картина унинг дебютига айланган. Шундан сўнг ёш актриса бир неча фильмларда роль ижро этган. 20 ёшига тўлганида эса актрисалик карьерасини тарк этишга қарор қилган ва ўзини балетга бағишлаган. Кейинчалик яна экран ва театрга қайтган актриса ҳозирда 72 ёшда.

Эдуард Изотов

Фото: «yandeks.ru»

Эдуард эртак-фильмда Иван роли билан танилган. Шундан сўнг актёр тез-тез турли хил лойиҳаларга таклиф қилинган. Аммо бир қатор муваффақиятсизликлар унинг карьерасига путур етказган. 1983 йил Эдвард валюта фирибгарлиги учун ҳибсга олинган. Бир неча йилдан сўнг озод қилинган актёр саломатлиги ёмонлашгунга қадар театрда ишлашни давом эттирган. Эдуард ҳаётининг сўнгги йилларини психоневрологик пансионатда ўтказган. Актёр 2003 йил 66 ёшида вафот этган.

Инна Чурикова

Фото: «yandeks.ru»

Гарчи Инна Чурикованинг ўзи ўша қиёфани ёқтирмаса ҳам, унинг қаҳрамонини томошабинлар жуда яхши кўрар эди. Ўша вақтларда у актрисалик фаолиятини тугатишни ҳам истаган. Иринанинг театр ва кинода ўнлаб роллари қолган. Актриса ҳозирда 77 ёшда бўлишига қарамай, ҳанузгача саҳналарда уни кутадиган мухлислари бор.