Санъатни тарк этган хонанда Жаҳонгир Отажонов Instagram саҳифасида фолловерларига янги видеомурожаат қолдирди. Видео «Иншааллоҳ, сизга Ўзбекистоннинг учинчи президенти мурожаат қиляпти», деб номланади. Хонанда ушбу видеода сиёсатга қадам қўймоқчи экани ҳамда ўзини давлат раҳбари сифатида кўраётганини айтиб ўтган.

«Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Бугунги сизга мурожаат қилишимга туртки бўлган ҳолат шуки, ҳозиргина ‘Daryo.uz’ сайтида 2021 йилнинг март ойидан Ўзбекистонда президент сайловларига тайёргарлик бошланади, деган янгиликни ўқиб қолдим. Албатта, олдинлар ҳам баъзи бир видеоларимда бу ҳақда гапириб қўярдим, ҳазилга олиб, лекин ҳеч нарса ўз-ўзидан гапирилмайди. Очиқдан очиқ айтаман, Худо хоҳласа, менинг ҳам президент бўлиш ниятим бор ва, албатта, бўламан, деб умид қиламан. Зотан, Қуръони Каримда кимки нимага интилса, шунга эришади, дейилган. Президент бўлишдан мақсадим шуки, ўзбек халқига, Ўзбекистонга ҳалол, Ўзбекистонни ривожлантириш учун хизмат қилиш. Албатта, бу гапим билан мен ҳозирги давлат раҳбарларига ҳеч қандай эътироз билдирмоқчи эмасман, бунга ҳаққим йўқ. Улар ҳам ўзининг қўлдан келганча ҳаракатини қилишяпти. Бир нарсага эришиш, албатта, осон бўлмайди. Ҳаммасига омад тилайман! Худо хоҳласа, яқинда Тошкентга қайтаман, ҳозир оилам билан чет элдаман, дам олишда. Айтмоқчи бўлганим, дуо қилинглар, ният қилинглар. Бу йилги президент сайловларига қатнашиш учун нима қилиш керак бўлса, ҳаракатини қиламан. Партия қилиш керак бўлса, қиламан. Мободо, бу сафар улгурмасам, кейинги сафар, албатта, бўламан, иншааллоҳ, Аллоҳдан омад тиланглар менга!», — дейди Жаҳонгир Отажонов.

Собиқ хонанданинг ушбу мурожаати мухлислари томонидан турлича талқин қилинди. Кимдир унинг сўзларини ҳазилга йўйган бўлса, кимдир унга овоз беришини айтиб, халққа газ ва свет беришини сўради.

Фото: Instagram / @jahongir_otajonov

Фото: Instagram / @jahongir_otajonov

Фото: Instagram / @jahongir_otajonov

Фото: Instagram / @jahongir_otajonov

Фото: Instagram / @jahongir_otajonov