Оилада яна бир кичик меҳмоннинг кутилиши унинг акаси ёки опасида рашкни келтириб чиқаради. Мутахассис ёрдами билан бу каби муаммони бартараф этиш йўллари мавжуд.

Фото: Мариэ Cлаире

Бундай вазиятда қизғанишнинг намоён бўлиши ажабланарли эмас – ота-онанинг барча эътибори кичкинтойга қаратилади ва катта фарзандлар ўзини кераксиз ҳис этади. Шунинг учун болаликдаги рашкнинг сабабларини боланинг феъл-атвори деб эмас, балки бировга ғамхўрлик қилиш ва мулоқотда вақтни оқилона тақсимлашни ўрганиш керак.

Вақтни тўғри тақсимлаш

Бундай вазиятда биринчи маслаҳат она рўзғор учун ажратган вақтини бироз камайтириши керак. Уй ишларида турмуш ўртоқнинг ёрдами ёки молиявий жиҳатдан етарли бўлса, ёрдамчи ёллаш мумкин. Шундагина катта фарзанд билан мулоқот қилиш учун кўпроқ вақт топилади.

Кундалик ҳаётни ўзгартириш

Фото: Мариэ Cлаире

Ҳамма нарса гўдак атрофида айланмаслиги учун кунлик иш режасини тузиб чиқиш керак. Болаларнинг ёшида фарқ бор экан, демак, улар учун ҳам алоҳида кун режаси зарур. Буни аввал каттароғининг ёшига мослаштирган маъқул. Масалан, биргаликда сайр қилиш ёки чақалоқ ухлаётган вақтдан фойдаланиб, катта фарзанд билан мулоқот қилиш.

Болалар билан алоқа қилишда эътиборли бўлиш

Агар чақалоқни куни билан кўтариб юришга тўғри келса, бу катта фарзанднинг рашкини келтириши табиий. Яхшиси чақалоқни акаси ёки опаси ёнида камроқ кўтарган афзал. Гарчи катта фарзанд бундан маҳрум бўлсада, унда болаларча ҳасад пайдо бўлади. У эътиборсизликдан азоб чекмаслиги ва янги меҳмон туфайли ота-она меҳридан маҳрум бўлиши керак эмас.

Ўзгаришларни муҳокама қилиш

Фото: Мариэ Cлаире

Катта фарзанд билан кичкинтой ҳақида гаплашишга, ундаги ўзгаришларни муҳокама қилишга ҳаракат қилиш лозим. Болани парваришлашда ундан ёрдам сўраш ҳам мумкин. Албатта, буни бутунлай катта фарзандга юклаш тўғри келмайди, аммо ҳар томонлама эътибор ва рағбатлантириш ҳам бўлиши керак. Агар бола онасига ёрдам берган бўлса, у, албатта, мақталиши керак. Ниманидир олиб берди, ушлаб турди ва шунга ўхшаш ҳолатларда уни мақтовларга кўмиш аста-секин рашк туйғусини камайтиради.

Болаларнинг барчасига совға олиш

Янги туғилган чақалоққа ўйинчоқ ва кийимлар олаётганда, каттасини ҳам унутмаслик лозим. Биттасига нимадир харид қилинганда, иккинчисини унутиш ота-она учун бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, қариндош ёки дўстлар томонидан келтирилган совғалар ҳам худди шундай аҳамиятга эга.

Болаларни узоқ вақт ёлғиз қолдирмаслик

Ҳеч қачон чақалоқни катта фарзандга ишониб топшириб бўлмайди, айниқса, узоқ вақтга. Болани ота-онаси катта деб билгани билан, у ҳали ҳам бола. Иккала фарзанд учун эса фақатгина катталар жавобгар бўлади. Шунинг учун иккисини иложи борича ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қилиш зарур.

Ҳар бир фарзандга алоҳида вақт ажратиш

Фото: Мариэ Cлаире

Катта фарзанд билан суҳабтлашиш, китоб ўқиш, мультфильм томоша қилишга вақт ажратиш лозим. Баъзан чақалоқни дадаси ёки бувисга қолдириб, катта фарзанд билан сайрга чиқиш тавсия этилади. Бу оилада мувозанатни ушлашга ва болани ҳаммадан ажралиб, бир четда қолиб кетмаслигига ёрдам беради. Уйига янги меҳмон келганидан хавотирга тушган болакайлар ота-онасининг меҳрини очиқчасига ҳис этса, улардаги қизғаниш ҳисси ўз-ўзидан йўқолиб боради.