Тольяттида 1995 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ-2106» 4 миллион рубль (54 минг доллар) қийматида сотувга қўйилди. Машинанинг бу қадар қимматлиги ҳайдовчи эшиги ва машина капотидан ташқари, барча завод пломбалари сақланиб қолгани билан изоҳланмоқда, деб хабар беради Motor.

Фото: «Auto.ru»

Эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, «ВАЗ-2106» идеал ҳолатда сақланган. Сотувга қўйилган 26 йиллик автомобиль худди янги нусхадек кўринишда. Ён ойналари, учта эшиги, шунингдек, юкхонаси ва радиатор панжарасидаги завод пломбаси ҳалигача олинмаган. Ўтган давр мобайнида машинанинг фақат ҳайдовчига мўлжалланган эшиги ва капоти очилган холос.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Автомобиль эгасининг сўзларига кўра, машина салони сотувга тайёрланмаган, конвейерда 12 километр йўл босган ҳолда харид қилинган. Сақлаш жойигача «Жигули» автовазда олиб келинган. Машинанинг мотор бўлмаси ҳам ажойиб ҳолатда. Чорак аср давомида «ВАЗ-2106» ҳисобга қўйилмаган ва унга бир киши эгалик қилган.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Айни вақтда машина эгаси «вақт капсуласи»ни 4 миллион рублга сотишга тайёр. Бу пулга Россияда янги BMW Х3 харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Россияда 63 йиллик «ГАЗ-12 ЗИМ» янги BMW Х3 нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»