Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга генерал-майор унвони топширилди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, у Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни олган иккинчи энг ёш ички ишлар органи ходими эканлиги қайд этилди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини тақдирлаган, шу куни мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Генерал-майор унвони Тошкент ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга аванс билан топширилди. Ушбу унвон Ўзбекистон тарихида фақат икки маротаба ёш ходимга берилганлиги ва Азиз Тошпўлатов энг ёш генерал-майор бўлганлиги таъкидлаб ўтилган.

Бундан ташқари, тақдирлаш маросимида мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант унвони топширилган.