Harper’s Bazaar нашри 2020 йилда Instagram ижтимоий тармоғида энг машҳур бўлган суратларнинг рейтингини тузиб чиқди.
Экспертлар қайси суратлар энг кўп лайк тўплаганини санаб чиққан. Кайли Женнер энг кўп лайк йиққан Топ-10 талик рўйхатнинг бирданига тўртта ўрнини эгаллаган.
Биринчи ўрин Криштиану Роналдуга насиб этди. Футболчи яқинда ҳаётдан кўз юмган Диего Марадона билан тушган суратини тармоққа жойлаган. 19 миллиондан ортиқ одам ушбу архив суратига лайк босган.
Иккинчи ўрин эса Чедвик Боузманнинг Instagram саҳифасидаги сўнгги кадрига насиб этди. «Қора пантера» фильмининг актёри ва юлдузи саратан касаллигидан вафот этган эди, суратни эса фожиадан сўнг унинг яқинлари Instagram’га жойлаган. Кадр 19 миллиондан ортиқ лайк тўплаган.Кучли учликка Лионель Месси ва Диего Марадонанинг биргаликда тушган расми якун ясайди. Спортчи футбол афсонасининг вафотига ўз ҳамдардлигини билдирган бўлиб, уни 16 миллиондан ортиқ одам қўллаб-қувватлаган.Рейтингнинг тўртинчи поғонасида жойлашган Кайли Женнернинг суратида ҳатто унинг ўзи тасвирланмаган ҳам. Кадрда Трэвис Скотт қизи Сторми билан — 16 миллионга яқин лайк.
Бешинчи поғона эса баскетболчининг ўлимидан сўнг тармоққа жойланган ЛеБрон Жеймс ва Коби Брайантнинг биргаликдаги суратига насиб этди — тарихга айланган кадрга 15 миллион киши лайк босган.
Изоҳ (0)