«Солянка» ичидаги сабзавот ва гўшт маҳсулотлари таомнинг мазасини батамом бойитади.
Керакли маҳсулотлар:
- Мол гўшти (лаҳм) − 300 грамм;
- Картошка − 1 дона;
- Дудланган колбаса − 50 грамм;
- Дудланган мол гўшти − 80 грамм;
- Сосиска − 3 дона;
- Пиёз − 2 дона;
- Сабзи − 1 дона;
- Тузланган бодринг − 3 дона;
- Зайтун − 50 грамм;
- Сув − 2,5 литр;
- Ёғ, шакар, томат пастаси, қатиқ ва кўкатлар.
- Кичикроқ пиёз ва гўшт устидан сув қуйилади ва қайнатишга қўйилади. Устидан кўпиклари олинади.
- 40 дақиқа қайнагач тайёр бўлган бульондан фақатгина пиёз олинади. Унга тўртбурчак тўғралган картошка ва сабзи солинади. Яна 30 дақиқа қайнатилади.
- Барча гўшт ва колбаса маҳсулотлари сомонча шаклида тўғралади ва товада қовурилади. Устидан тўғралган пиёз қўшилади.
- Бульонда қайнаётган мол гўшти олиниб, сомонча шаклда тўғралади ва товадаги аралашмага солинади.
- Устидан тўғралган бодринг, томат пастаси ва бир чой қошиқ шакар қўшилади. Бироз қовурилгандан сўнг 100 мл бульон қуйилади ва 15-20 дақиқа қайнатилади.
- Таом тайёр бўлгач кўкат ва зайтун қўшилади. Таомни сузишда лимон бўлаклари ва қатиқ солиб, дастурхонга тортилади. Таъбга кўра туз ва зираворлар сепилади. Ёқимли иштаҳа!