Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида одамлар бир суткада 16 соатгача электр энергиясидан узилган ҳолда яшашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда мазкур туманда электр энергияси таъминотининг ўчирилиши масаласида мониторинг олиб борган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари кундан кун ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бормоқда. Ўрганишлар давомида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳақиқатда 12—16 соатгача электр тармоқдан режасиз узилиш ҳолатлари кузатилди. Натижада аҳоли томонидан ҳақли эътироз ва норозиликлар кўпаймоқда», — дейилади хабарда.

Скриншот: «Исте’mol.uz»

Скриншот: «Исте’mol.uz»

Скриншот: «Исте’mol.uz»

Скриншот: «Исте’mol.uz»

Скриншот: «Исте’mol.uz»

Скриншот: «Исте’mol.uz»

Қайд этилишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчиларнинг ҳақ ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини юзага келтирган «Ҳудудий электр тармоқлари» бўйича судга даъво аризаларини киритиб бормоқда.

Аввалроқ Чироқчида аҳоли эътирозига сабаб бўлган яроқсиз симёғочлар янгисига алмаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар