Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманганда 2021 йили туризм билан боғлиқ 10 дан ортиқ фестиваллар ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов вилоят аҳолисига мурожаатида маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Жумладан, Наманган шаҳрида май ойида 60-юбилей «Гуллар фестивали», Давлатобод туманидаги «Афсоналар водийси» боғида Taste of Uzbekistan гастрономик фестивали, Чуст туманида эса «Ош фестивали» ўтказилиши режалаштирилган. Бу тадбирларнинг барчаси пандемия билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб амалга оширилади.

Шавкатжон Абдураззақовга кўра, Наманган вилоятининг туризм салоҳиятини ошириш, соҳада янги лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2021—2023 йиллар учун мўлжалланган дастур ишлаб чиқилган. Мазкур дастурга 167 та лойиҳа киритилиб, туризм соҳасида хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш, ялпи ҳудудий маҳсулотда туризмнинг улушини кўпайтириш кўзланган.

Шунингдек, вилоятда 4 та туристик маҳалла ташкил этиш концепцияси ишлаб чиқилди. Поп туманидаги Чодак, Чуст туманидаги Ғова, Янгиқўрғон туманидаги Нанай ва Косонсой туманидаги «Олмазор» маҳаллаларида шундай ҳудудлар иш бошлайди. Мазкур маҳаллаларда 100 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, дам олиш объектлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси, миллий урф-одатлар билан таништириш хизматлари йўлга қўйилади.

Вилоятда ҳомийлик ва бюджет маблағлари ҳисобидан Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи, «Қодирхўжа эшон уйи», Уйчи туманидаги «Девона бува», Чуст туманидаги Буонамозор, «Айритом бобо ҳамда Наманган туманидаги «Хилватхона» зиёратгоҳларида реставрация ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар