Twitter ўз фойдаланувчиларининг 2020 ва 2021 йил учун энг қизиқарли изоҳларини кўча баннерларига ёпиштириб чиқди. Hi-Tech.Mail.ru ушбу баннерларнинг энг яхшиларини тўплаб, тақдим этди.
Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, фойдаланувчилар якунланаётган ва кириб келаётган йил ҳақида 6 миллиондан ортиқ твит қолдирган. Компания улар орасидан энг яхшиларини реклама акцияси учун танлаб олган ва Американинг йирик шаҳарларидаги кўчаларга илиб чиққан. Хусусан, баннерларни Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Филаделфия ва Сан-Францискода учратиш мумкин.
«Мен 2021 йилнинг трейлерини кўрмагунимча унга бормайман».
«2020 йилга энг ёмон баҳони бераман».
«Қадрли 2021 йил, илтимос, 2020 йилдан пивонгни ушлаб туришни сўрама. Илтимос».
«Илтимос, бу аҳмоқликни 2021 йилга олиб борманг».
«2020 йил… Дўстим… Сенга нима бўлди?»
«2019 йилдан 2021 йилга ўтяпмиз — 2020 йилни билмаймиз».
«2021 йилнинг биринчи қоидаси: 2020 йил ҳақида гапирманг».
«2021 йилга рози бўлишдан олдин келишув шартини ўқиб кўришим керак».
«Агар 2020 йил одам бўлганида, у менинг собиқ севгилим бўларди».
Шунингдек, ижтимоий тармоқ яқинда 2020 йилни битта сўз билан таърифлаш имкониятини тақдим этганди. Бунга кўплаб машҳур брендлар эътибор қаратган. Хусусан, Netflix стриминг сервиси «Нима учун?» дея савол билан мурожаат қилган бўлса, YouTube эса 2020 йилдан тезроқ «обунани бекор қилиш»га қарор қилган. LEGO эса сурат ёрдамида якунланаётган йилни оёқ билан конструктор деталига босиб олгандаги оғриққа қиёслаган.
Изоҳ (0)