АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан яратилган коронавирусга қарши вакциналардан фойдаланишга рухсат берди, деб хабар қилади Meduza.
Эндиликда 16 ёшдан катта бўлган америкаликлар вакцинациядан ўтиши мумкин. Reuters маълумотларига кўра, йил охирига қадар 2,9 миллион кишини эмлаш режалаштирилмоқда; вакцинация жараёнида хавф гуруҳидаги инсонлар — тиббиёт ходимлари ва кексаларга устуворлик берилади.
АҚШ президент Дональд Трампнинг маълум қилишича, вакцинанинг биринчи дозаси юбориш ишлари «24 соатдан камроқ вақт ичида» амалга оширилади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Pfizer ва BioNTech ўзининг BNT1622б вакцинаси тадқиқотларнинг учинчи босқичи якунлари бўйича 95 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди. Таққослаш учун: Россиянинг «Спутник V» вакцинаси самарадорлиги ўз ишлаб чиқувчилари томонидан 92 фоизга, Америка Moderna компанияси вакцинаси — 94,1 фоизга, AstraZeneca компанияси вакцинаси — 70 фоизга баҳоланган.