Xiaomi компанияси ZMI бренди остида қишда қўлни иситиш ва смартфонни қувватлантириш имконини берадиган иситгични тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Иситгич у қадар катта бўлмаган силлиқланган тошга ўхшайди, унинг ичига сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилган. Ундан икки мақсадда фойдаланиш мумкин — корпусини иситиш ва смартфонни қувватлантириш.
Корпус ичига иситиш элементлари ўрнатилган бўлиб, улар Цельсий бўйича 52 даражада иссиқликни ишлаб чиқаради — бу инсон учун хавфсиз ҳарорат. Шундай қилиб, қурилма ёрдамида қишда қўлни иситиш мумкин. Иситгич 2 соатда 4 соатгача ишлай олади.
Шунингдек, қурилма корпусида USB-разём ҳам мавжуд — унинг ёрдамида смартфон, фитнес-билагузук, наушниклар ва бошқа кичик гаджетларни қувватлантириш мумкин. Бонус сифатида унга кичик фонар ҳам ўрнатилган.
Аввалроқ Xiaomi «учтаси бирда» фонарини, энг арзон электроскутерни, бармоқ изи сканерига эга блокнотни тақдим этганди.