Миллионлаб маблағлар мерос бўлиб қолган дунёнинг энг бой хонимларининг шахсий ҳаёт ва муносабатлар борасидаги танлови қандай бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Аманда Херст ва Хоаким Роннинг

Фото: Cosmopolitan

Медиамагнат Уильям Херстнинг эвараси 2019 йилда норвегиялик режиссёр Уильям Херстга турмушга чиққан. Роннинг «Кариб денгизи қароқчилари»нинг сўнгги фильмини, шунингдек, «Малифисента»нинг давомини суратга олган. Калифорниядаги дабдабали тўйда келин Oscar de la Renta брендининг қимматбаҳо либосини кийган.

Софя Абрамович ва унинг сирли йигити

Фото: Cosmopolitan

Роман Абрамовичнинг Британияда яшайдиган 23 яшар қизи Instagram stories’ига йигитининг расмини қўйиб, супер бахтли эканини таъкидлаган. Шунингдек, у ҳавас қилса арзийдиган даражада чиройли гулдасталар тутганча тушган сурати билан ҳам бўлишган.

Дельфина Арно ва Ксаве Нел

Фото: Cosmopolitan

Louis Vuitton модалар уйи вице-президенти ва француз миллиардерининг қизи Алессандро Ганча билан турмуш қурган ва ажрашган. 2011 йилдан бошлаб Ксаве билан яшайди ва 2012 йилда қиз фарзандли бўлган.

Белла Хадид ва Эйбел Тесфае

Фото: Cosmopolitan

Қурилиш соҳасидаги магнатлардан бири Муҳаммад Хадиднинг қизи рэпер The Weekend билан 2015 йилдан учрашишни бошлаган. Улар бир неча марта ажрашган ва қайта ярашиб олган. 2020 йилнинг майида қайта топишиб олган жуфтлик яқин орада тўй ҳақида эълон қилиб қолиши ҳам мумкин.

Жижи Хадид ва Зейн Малик

Фото: Cosmopolitan

Белланинг опаси Жижи хонанда Зейн Малик билан муносабатда бўлган. Улар ҳам бир айрилиб, бир ярашган, 2019 йилда топишиб олган жуфтлик 2020 йилнинг сентябрида фарзандли бўлган.

Никола Пелтс ва Бруклин Бекхем

Фото: Cosmopolitan

Америкалик миллиардернинг қизи Бекхемнинг ўғли билан учрашади. Севишганлар аллақачон унаштирилган ва тўйни мазкур куз фаслида ўтказиш режалаштирилган, аммо коронавирус сабаб камида 2021 йилнинг кузига қолдирилган.

Шарлотта Казираги ва Дмитрий Рассам

Фото: Hello

Грэйс Крейслининг набираси 2019 йилда француз кинопродюсерига турмушга чиққан. Тўйигача икки йил аввалдан учрашиб юрган жуфтлик 2018 йилда фарзандли бўлган. Уларнинг ҳар иккисининг ҳам собиқ севгилисидан фарзанди бор.

Марта Ортега Перес ва Карлос Торрета

Фото: Cosmopolitan

Zara модалар уйининг меросхўри турмуш ўртоқ сифатида кастинг-агенти Карлос Торретани танлаган. 2016 йилда учрашишни бошлаган жуфтлик 2018 йилда турмуш қурган. Келиннинг либосини Мартанинг ўзи ўйлаб топган, уни тикишни эса Valentino модалар уйига ишониб топширган.