Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

SpaceX Crеw-1 экипажи «Мандалориялик» сериалидаги духобадан тайёрланган кичкинтой Ёда ўйинчоғини Халқаро космик станцияга ўзи билан бирга олиб кетди, деб ёзади «КиноПоиск».

Фото: «КиноПоиск»

Фото: «КиноПоиск»

Мини-Йода бортда ўзига хос функция– «ноль тортишиш кўрсаткичи»ни амалга оширади, унинг ёрдамида экипаж орбитага чиқиш вақтини ва микрогравитацияни аниқлайди.

Бунгача SpaceX парвозларида «ноль тортишиш кўрсаткичи» бўйича Тремор номли динозавр хизмат қилган. Кичкинтой Йода биринчи бўлиб «Мандалориялик» сериалининг биринчи қисмида пайдо бўлган ва тез орада интернет оламини эгаллаган. Шунингдек, Йода асосида бир қанча ўйинчоқлар ишлаб чиқарилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар