Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тоғли Қорабоғ ҳудуди учун Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар оқибатида 94 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилган, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

«Арманистон қуролли кучларининг ўт очиши оқибатида 27 сентябрдан бугунги кунга қадар 94 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган, яна 414 нафар тинч аҳоли вакиллари турли даражадаги тан жароҳатлари олган», — дейилади прокуратура маълумотида.

Шунингдек, қуролли ҳаракатлари сабаб 120 та кўп хонадонли турар жойга, 3410 та шахсий хонадон ва яна 512 та фуқаролик объектига зарар етгани айтилди.

Аввалроқ Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2317 нафар ҳарбийнинг жасадлари Озарбайжон томони билан алмашилгани ва алмашувлар давом этаётганини билдирган.

Россия президенти Владимир Путин эслакация оқибатида 4 мингга яқин киши ҳалок бўлгани, яна 8 минг нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари олганини маълум қилган.

Эслатиб ўтмиз, Россия иштирокидаги музокаралар натижасига кўра, низо томонлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилди. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Ҳужжатга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб турган позицияларида тўхтаб, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми, шу жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим Шуша шаҳри Озарбайжонга ўтади. Шартларда айтилишича, Арманистон 20 ноябргача Агдам ва Калбажар туманларини, 1 декабрга қадар Лачинни Озарбайжонга қайтариши керак эди. Шунингдек, келишув минтақага Россия тинчликпарвар кучларини киритишни назарда тутади. Низони тартибга солишда бошқа мамлакатлардан тинчликпарвар кучларнинг иштирокини ўша вақтда Москва рад этган эди.

Арманистон мудофаа вазирлиги ҳарбий адоват тугашининг сабабларини тушунтираётиб, Боку Анқарадан ҳарбий ёрдам олганини, Ереванга эса олдинги позициядагиларнинг ротациясини таъминлаш учун ҳарбийлар етишмаганини маълум қилганди. Низо чоғида Арманистон томони урушда Туркия махсус бўлинмалари қатнашганини бир неча марта айтганди.Туркиядан ёлланма қўшинлар Қорабоғга юборилгани ҳақида The Wall Street Journal ҳам Суриядаги манбаларига таяниб хабар берганди. Боку ва Анқара буни рад этган.

Келишув имзоланган бир пайтда Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди. Уларнинг иштирокчилари Пашинянни истеъфога чиқишга чақирди. Мухолифат етакчиларининг баъзилари қўлга олинди ва уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар