«Туркиянинг энг гўзал актрисаси» бўлажак турмуш ўртоғи − мусиқачи Мурат Далкилич билан орадаги муносабатларга чек қўйиши унга 179 709 доллар (1,5 миллион лира) маблағ ишлаб олишга ёрдам берди, деб ёзади «RusTurkey.com».
Хабарларга кўра, режалаштирилган никоҳ тўйи арафасида жуфтликнинг ажралиб кетиши чиндан ҳам овоза бўлганлиги туфайли Ханденинг машҳурлиги сезиларли даражада ошиб кетди. Шунингдек, унга бўлган талаб ҳам аввалгига қараганда анча кўпайган.
Шон-шуҳратнинг чўққисида бўлган актриса баҳоси миллиондан кам бўлган таклифларни рад этди ва 179 709 доллар, яъни 1,5 миллион лира эвазига махсус бренд либослари ишлаб чиқарувчиси билан шартнома имзолади. Танқидчилар Ханденинг машҳурлигидаги ўсиш айнан Далкилич билан хайрлашгач содир бўлганлигини таъкидламоқда.
Маълумот учун, Ханде Эрчел «Маликам, энди қара» ва «Гунеш қизлари» сериали орқали ўзбек мухлисларига таниш.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)