Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўллар нафақат шахсни аниқлашга ёрдам беради, балки тиббий карточка ҳам ҳисобланади. Ундаги ўзгаришлар турли касалликлардан дарак бериши мумкин.

Фото: Аif.md

Фото: Аif.md

Артрит

Ўрта бармоқнинг кўрсаткич бармоқдан юқори экани артритга чалиниш хавфи юқори эканини билдиради. Шунингдек, бу ҳолат эстроген гормонининг камлиги билан боғлиқ бўлиб, бу тизза артритига ҳам таъсир қилади.

Паркинсон касаллиги

Қўл қалтирашига антидепрессант ва астмани даволаш учун дори воситалари, шунингдек, кофеинни кўп қабул қилиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Агар бир қўлингиз ёки ҳар иккиси унчалик кучли қалтирамаса, бу Паркинсон касаллигидан дарак беради. Зудлик билан мутахассис кўригидан ўтинг.

Буйрак касаллиги

Тирноқлар рангининг ўзгариши буйракларда бир гап борлигидан дарак беради. Ҳиндистонлик мутахассислар томондан ўтказилган тадқиқотда тирноқ устки қисмининг жигарранггача бўлган қорайиши, тахминан, 36 фоиз буйрак касаллигида кузатилиш аниқланган. Шунингдек, тўқ вертикал чизиқ бўлганда ҳам беэътибор бўлмаслик, шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу меланоманинг белгиси бўлиши мумкин.

Юрак касалликлари

Юрак касалликларига чалиниш хавфи қанчалик юқори эканини билмоқчи бўлсангиз, дўстингиз қўлини қисинг ва ундан баҳолашини сўранг. Lancet журналида ёзилишича, қўлни қисиш даражаси юрак саломатлиги ҳақида қон босимидан ҳам ишончлироқ маркер ҳисобланади. Шифокорлар ҳамма гап мушакларнинг кучида деб ҳисоблайди: қўл қисилганда бўшашиш ва кучсизлик қанча кўп бўлса, касалликка чалиниш хавфи шунчалик юқори бўлади.

Гипертония

Қон босими кўтарилишига мойилликни бармоқ учидан аниқласа бўлади. Бунга бармоқ учининг ички томонидаги чизиқлар ёрдам беради. 139 киши иштирок этган тадқиқотда аниқланишича, гажакка ўхшаш чизиғи борларда бошқаларга нисбатан гипертонияга чалиниш хавфи юқори бўлади.

Анемия

Анемиянинг бир неча турлари мавжуд, лекин уларнинг бари организмда барча аъзоларни қон билан таъминлайдиган соғлом қон ҳужайралари етишмаслиги билан боғлиқ. Тери ранги, айниқса, қўллар ва тирноқ атрофининг оқариши анемиянинг умумий симптоми ҳисобланади.

Жигар касалликлари

Қўл кафтида қизил доғларнинг пайдо бўлиши ривожланаётган жигар касалликларидан далолат бериши мумкин. Шунингдек, ҳатто совуқ кунларда ҳам қўлнинг илиқ бўлиб туриши ҳам касаллик белгиси бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади