Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида 16 ёшли боланинг iPhone Х’ини ўғирлаб кетган 4 нафар йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Тергов департаменти

Фото: ИИВ Тергов департаменти

Маълум бўлишича, 16 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда 19 ёшли К.Х., Б.И., Х.М. ва 18 ёшли С.У. ўғрилик учун ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган. Андижон тумани «Чем» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Андижон—Асака автомобиль йўлида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида 16 ёшли Б.И.нинг iPhone Х русумли телефон аппаратини фойдаланиш мақсадида сўраб олган ва очиқдан очиқ талон-торож қилиб, Matiz’га ўтириб қочиб қолишга уринган.

Б.И. ва унинг отаси автомашинанинг ортидан етиб олиб, қонунбузарларни қўлга олган.

Ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Х., Б.И., Х.М. ва С.У.га нисбатан Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талончилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида йигитларнинг яна бир қатор жиноятга алоқадорлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь