Саидаҳмад Султанов Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иктисодиёт институтини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001—2012 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

2012—2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган.

У 2018 йилдан буён Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этганди.