Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида 2020 йил 19 июндаги парламент юқори палатасининг тегишли қарорига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов парламент сўровида кўтарилган баъзи масалаларнинг ечимига эътибор берилмаганини билдирди.

Қутбиддин Бурҳонов

Қутбиддин Бурҳонов
Фото: Сенат матбуот хизмати
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 2019 йилда тасдиқланган йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари юзаки ишлаб чиқилган. Стандартлардаги йўл белгиларининг тартиб рақамлари ҳам тўғри белгиланмаган, бу эса йўл ҳаракатининг асосий ва устувор қоидаларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу стандартлар Россия Федерацияси стандартларидан тўғридан-тўғри кўчириб олинган. Оқибатда Россиядаги амалдаги йўл ҳаракати қоидаларидаги йўл белгилари ушбу стандартларнинг иловаларига ҳам киритилган. Мазкур йўл белгилари Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларида мавжуд эмас.

Қутбиддин Бурҳонов, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Ахборотдан сўнг Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Автомобиль йўллари қўмитаси вакилларига нима учун стандартлар Россиядан кўчириб олингани юзасидан савол йўллаган.

Шуҳрат Назаров

Шуҳрат Назаров
Фото: Сенат матбуот хизмати
2019 йилда тасдиқланган йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартларида Ўзбекистондаги мавжуд ва янги йўл белгиларининг ҳаммаси жамланган. Сенаторлар томонидан қайд этиб ўтилган камчиликлар нафақат йўл белгилари стандартида, балки бошқа стандартларимизда ҳам мавжуд. Юборилган парламент сўрови натижасида ИИВ, маҳаллий ҳокимият органларининг белгиларни ўрнатувчи махсус қурилиш-монтаж бошқармалари билан ишлаб, камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқдик.

Шуҳрат Назаров, Автомобиль йўллар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Назаров сенаторнинг саволига жавобан чора-тадбирлардан ўрин олган йўл белгиларини такомиллаштириш, уларни синаш йўлларини лабораторияларда ташкил қилиш, камчиликларни инобатга олишни ваъда берди. Янги стандартлар асосида ишлаб чиқилган йўл белгиларини ўрнатиш ишлари тизимли ташкил қилингани, республика бўйича 409 000 дона йўл белгилари етишмаслиги, уларни тўлиқ ўрнатиш ишлари 2023 йилгача ташкил этилишини билдирди. Мазкур ишлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йилги бюджет параметрларида кўзда тутилиши белгилангани таъкидланди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)