Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Миллиардер Жефф Безосга тегишли Blue Origin компаниясининг New Shepard ракетаси Ойга аниқ қўнишни текшириш мақсадида NASA тизими билан 12 дақиқали парвозни амалга оширди. Парвоз Америка космик агентлиги сайтида

Congratulations to @blueorigin on another successful #NewShepard mission, completing the first integrated test of our precision landing technologies. Our engineers look forward to analyzing the data and preparing for the next flight!

Rewatch the launch: https://t.co/lEM9jyKPim pic.twitter.com/I1XWtna2pf

— NASA Technology (@NASA_Technology) October 13, 2020

Фото: Blue Origin

Фото: Blue Origin

Маълум қилинишича, юк капсуласига эга кўп марта фойдаланишга мўлжалланган New Shepard ташувчиси 106 километр баландликка кўтарилган. Шундан сўнг капсула ва ракетанинг ортга қайтувчи бўғини ажралиб, алоҳида-алоҳида ерга қўнган.

Ракета бўғинининг вертикал қўниши Ойга юқори даражадаги аниқликда қўнишни амалга оширадиган тизим намунасининг биринчи комплекс тест синовига айланди. У навигацион доплер лидар билан жиҳозланган бўлиб, бу юзага лазер нурларини юбориб, олинган маълумотларни қайта ишлаган ҳолда космик аппаратнинг қўнишида зарур бўладиган аниқ тезлик ва ҳолатни аниқлашга ёрдам беради.

13 октябрь куни амалга оширилган парвоз New Shepard модели учун ўн учинчи ва аниқ бир ташувчи учун еттинчи бўлди. New Shepard суборбитал парвозлар — туристик ва тадқиқотлар учун мўлжалланган. Ракетадан АҚШнинг Ой дастури — «Артемида»ни текшириш учун фойдаланилади.

Аввалроқ NASA Ойга элтувчи энг қисқа йўлни патентлагани, аёлларнинг Ой юзасига қачон чиқиши тўғрисида хабар берилганди. Шу йилнинг июль ойида эса NASA ва Япония АҚШнинг Ойни забт этиш борасидаги «Артемида» дастури бўйича ҳамкорликда ишлаш тўғрисидаги келишувни имзолаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар